Қишлоқ хўжалигини субсидиялаш тизими такомиллаштирилади

Агросаноат мажмуасини субсидиялаш тизимини такомиллаштириш зарур. Мамлакатимиз тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи кенгаш соҳа ташкилотларига шундай таклиф билан мурожаат қилди. Чунки қатор чекловлар сабабли аграр соҳадаги хўжаликларнинг 40 фоизи давлат кўмагидан маҳрум. Сўнгги беш йилда субсидиялаш низоми 47 марта ўзгарган. Хўжаликларнинг ҳаммаси ҳам янги талабларга мослаша олмагани туфайли ариза топширишга кечикади. Вақтни тежаш мақсадида аризалар қабул қилиш интернет тизимига кўчирилса-да, барча қишлоқларда ҳам етарлича тезликда ишлайдиган тизим мавжуд эмас.

КЕҢЕС АБСАТИРОВ, ҚР ПАРЛАМЕНТІМӘЖІЛІСІНІҢ ДЕПУТАТИ:

- Мамлакатимиздаги деҳқон хўжаликларининг кўпчилиги ўзига тегишли субсидияларни ололмай қоляпти. Ёки давлат ёрдами асосан ички маҳсулот ҳажми катта агротузилма ва йирик холдингларга мўлжалланган. Биз ҳукумат тайёрлаган енгилликлардан нима учун фойдаланилмаётганини аниқлаш учун минтақаларда вакиллар билан учрашдик. Тадбиркорлар палатаси билан бирга ўтган учрашувларда асосий сабабларни аниқладик, сараладик. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кенгашида бу масала муҳокама қилинади.

Фото: inbusiness.kz