Инвесторлар учун қатор имтиёзлар берилади

Инвесторларга солиқдан кредит ва ҚҚС имтиёзлари таклиф этилади. Енгил ва озиқ-овқат саноатига капитал жалб этиш учун ҳукумат Солиқ кодексига ўзгаришлар ишлаб чиқди. Бу соҳаларга маблағ киритган тадбиркорлар қатор енгилликларга эга бўлади. Шу жумладан, 2 ярим миллиард тенге даромадга эга инвестор бир қанча солиқ – ер солиғи, мулк ва даромад солиғини кечиктириб тўлаш имконини қўлга киритади. Ҳозирги кунда бундай имтиёз 5 миллиард тенгедан зиёд даромад олаётган инвесторларга берилмоқда. Янги қонун лойиҳаси парламент мажлисида кўриб чиқилди. 

МАДИ ТАҚИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Енгил ва озиқ-овқат саноатида инвестициявий жиҳатдан устувор контрактлар чегараси 2 миллиондан бир миллион ойлик ҳисоб кўрсаткичигача пасайтирилади. Яъни шартнома имзолаш учун 5 миллиардлик келишув тузиш шарт эмас. Натижада, енгил саноатга келадиган инвесторлар янада кўпаяди, деб ҳисоблаймиз. Бунга тайёр турган компаниялар бор. Шунинг учун мана шундай меъёр белгиланди.

Фото: ru.sputniknews.kz