Ҳукумат нафақа ва пенсияларни индексациялайди

Ҳукумат нафақа ва пенсияларни индексациялайди

Қозоғистон Ҳукумати нефть бозорида юзага келган беқарорликларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва юмшатиш учун бир қанча чора-тадбирлар кўрди. Асқар Мамин раислигида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида маълум қилинишича, Миллий банк асосий базавий ставкани 12 фоизга кўтарган. Бу ставка аввал 9,25 фоиз эди. Айни бир вақтда, Молия вазири Алихан Смаилов пенсия ва турли нафақалар тенгенинг янги курси ҳамда инфляция йўлаги кенгайтирилишига мувофиқ индексацияланишини билдирди.

Фото: ru.sputniknews.kz