Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштирилади

Қозоғистон келгуси беш йил мобайнида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини 100 фоиз таъминлаш, импорт ўрнини тўлдириш ниятида. Таъкидлаш керакки,  бугунги кунда 30 номдаги асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бешдан бир қисми ташқаридан келадиган товарга боғлиқ. Парранда гўшти ва балиқ, колбаса ҳамда сут маҳсулотлари, шакар ва олма шулар жумласидан. Кўзланган режага эришиш учун яқин келажакда умумий қуввати 200 минг тоннани ташкил этадиган янги парранда фабрикасини ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 155 минг тонна тайёр маҳсулот берадиган яна 12 та лойиҳа рўёбга чиқарилиш арафасида. Сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш кўзда тутилган.

АЙХАН СУЛТАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШ ЭКСПЕРТИ:

- Биз сут етиштиришни интенсив форматга ўтказиш ниятидамиз. Йилига 25 та саноат сут-товар фермаси ишга туширилади. Бу эса қайта ишлаш корхоналарига етарлича хомашё бериш имконини яратади. Шакарга келсак, қанд лавлаги етиштиришни 120 минг гектаргача етказиш мўлжалланмоқда. Ҳозирча, бу ўсимлик уруғи 20 минг гектарга қадалган. Янгидан иккита қанд заводи очилади, учта ишлаб турган завод модернизация қилинади.   

Фото: kapital.kz