Қозоғистон орқали транзит газ ўтказилади

Қозоғистон газ магистраллари – Марказий Осиё иқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Бугунги кунда улар Марказий Осиё «зангори олови»ни Европа Иттифоқи ва Россияга етказиб беришда ишончли транзит йўлаги вазифасини ўтайди. Шу кунгача, «Қозоғистон-Хитой» йўналишида 120 миллиард куб метр зангори олов юборилди. Республика Россия, Хитой ва Қирғизистон учун муҳим ҳамкор. Шу кунларда Россия Қозоғистон магистрали орқали Осмоности мамлакатига «зангори олов» юбориш масаласини муҳокама қиляпти. Экспертлар таъкидлашича, бу транзит Қозоғистон газ узатиш тизими салоҳиятини оширишга хизмат қилади ва  транзит учун олинган умумий даромадни оширади.

ҚУАНИШ САРСЕКЕЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ГАЗ ВА НЕФТЬ-ГАЗ КИМЁСИ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ҳудудимиз орқали Ўзбекистон, Туркманистон, Россия газ транзити амалга оширилади. Шу жиҳатини олганда, биз Марказий Осиё марказида жойлашганимиз туфайли кўплаб оқим биз орқали ўтади. Қозоғистон мазкур устунликдан, газ масаласида эса транзитдан имкон қадар самарали фойдаланишга интилади.

Фото: interfax.ru