Қозоғистон текстили экспорт ҳажми ошган

Сўнгги 4 йил мобайнида Қозоғистон текстили экспорти 25 марта ошди, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган чойшаблар сотилиши 96 марта кўпайди. Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов шундай маълумот берган. Айтишича, мамлакатимиз маҳсулоти асосан Хитой, Молдова, Латвия ва Россияга сотилади. Умуман олганда, муассаса раҳбари фикрича, соҳа ҳали анча ўсиши лозим. Зеро, у мамлакатга бир ярим миллиард долларгача даромад келтира олади. Парламентда айтилишича, аввало маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни илгари суриш, жумладан, рекламага катта эътибор бериши зарур. Бунинг учун юртимиз эстрадаси юлдузларини ҳамкорликка чақириш керак.

ДАРИҒА НАЗАРБАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСАСИ:

- Агар Димаш Қудайберген фақат «Жетису» фабрикаси пойабзалида чиқса, ёмонми? Ёки «Ютария»да тикилган костюм кийса-чи? Бу соҳадаги спорт маҳсулотларимизни реклама қила оладиган спортчилар камми? Марҳамат! Фақат бунинг учун вақт ҳамда маблағни тежамаслик керак. Мен “юлдуз”лар бу таклифга бажонидил рози бўлишига ишонаман.

Фото: vk.com