«Самруқ-Қазина» миллий жамғармаси 34 миллиард тенгелик шартномалар тузди

Мамлакатимизда импорт ўрнини босиши учун мингдан ортиқ маҳсулот тури ишлаб чиқарилиши зарур. Ички бозорни эҳтиёж бор маҳсулот билан таъминлаш йўналишида лойиҳаларни амалга оширишга 180 корхона қизиқиш билдирди. Айни вақтда «Самруқ-Қазина» миллий жамғармаси бир нечта компания билан жами қиймати 34 миллиард тенгени ташкил этувчи қатор шартномалар тузди. Янги ишлаб чиқариш ўринлари барпо этиш бўйича 27 шартнома тасдиқланди. Уларга тахминан 915 миллиард тенге инвестиция киритилади. Натижада, қатор соҳаларда жамғарма харидида Қозоғистон маҳсулоти улуши 60 фоизга етди. Мамлакат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга бағишланган форумда ҳукумат бошлиғи Асқар Мамин шундай баёнот берди.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  БОШ ВАЗИРИ:

- Миллий иқтисодиёт барқарор ўсиши ички ишлаб чиқариш ва саноатга боғлиқ. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари орасида тиғиз кооперация жуда муҳим қадамлардан бири. Бугунги форумда кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланаётган 200 га яқин вакил иштирок этмоқда. Шу тариқа миллий компаниялар, ишлаб чиқарувчилар ўртасида мулоқот ўрнатилади. 

Фото: 7kun.kz