Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари чуқурлашмоқда

Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари чуқурлашмоқда

500 миллион доллар қийматга эга 52 шартнома. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақааро ҳамкорлик иккинчи форумида шундай натижаларга эришилди. Қўшни республика мамлакатимиздан дон, гўшт ва сут маҳсулотлари харид қилишга тайёр. Бунинг учун Ўзбекистон Қўстанай вилояти билан муносабатларни кучайтирмоқчи. Шунингдек, Чимкентдаги “Ўнтустиқ” эркин иқтисодий зонаси асосида Қозоғистон-Ўзбекистон енгил саноат базаси яратиш таклиф қилинди. Томонлар ичига Туркистон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари кирадиган қўшма туристик йўналиш очишни режалаштирган.

АСКАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама савдо айланмаси 4,1 миллиард АҚШ долларидан ошди. Икки республиканинг улкан имкониятларини ҳисобга олган ҳолда давлат раҳбарлари томонидан жорий йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиардга етказиш, яқин келажакда 10 миллиард долларгача ошириш вазифаси қўйилган. Мазкур топшириқни ҳаётга татбиқ этишда саноат жараёнларини интеграциялаш жуда муҳим элемент ҳисобланади. Бугунги кунда бу борада анча илгарилашни кўриб турибмиз. Машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва агросаноат мажмуаси соҳаларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли рўёбга чиқариляпти.

Фото: inform.kz