Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилади

1 мартдан Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланади. Мамлакатимиз ва ташкилот ўртасида имзоланган Кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга киради. Ҳужжат 2015 йил 21 декабрда имзоланган. Мамлакат Биринчи  Президенти маслаҳатчиси Адил Турсунов ўз мақоласида мазкур шартнома муваффақиятли рўёбга чиқарилиши ҳар икки томон учун жуда муҳим тарихий воқеа бўлишини таъкидлади. Шартнома доирасида сиёсий ва иқтисодий ўзаро муносабатлар уфқлари анча кенгаяди. Шу билан бир вақтда, Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо мамлакатлар билан ҳам икки томонлама форматда, ҳам минтақавий ва глобал даражаларда мажмуавий мулоқотига янги туртки беради. Бунга кўп жиҳатдан Қозоғистоннинг Биринчи Президенти халқаро нуфузи туфайли эришилди.

Фото: baigenews.kz