Газ соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 1,8 фоизга етди

Газ соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 1,8 фоизга етди. Келгуси 10 йилда бу кўрсаткич икки марта ошиши кутилмоқда. Айни вақтда ички бозорни таъминлаш ишлари катта суръатда давом этяпти. 2030 йилга бориб аҳолининг 56 фоизи зангори олов билан таъминланади. Бугунги кунда бу кўрсаткич тахминан 51 фоиз атрофида. «Сариарқа» газ-проводи қурилиши ўтган йили якунланган. Эндиликда газ тарқатиш тизимлари бунёд этилмоқда. Шундан кейин Қизил Ўрдадан Нур-Султонгача бўлган 171 аҳоли манзилгоҳида яшовчи 2,7 миллион кишилик аҳоли табиий газ билан таъминланади. 2020-2022 йилларда аҳолини «зангори олов» билан таъминлашга қаратилган жами қиймати 140 миллиард тенгега тенг 62 лойиҳа рўёбга чиқарилади.

ҚУАНИШ САРСЕКЕЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ГАЗ ВА НЕФТЬ-ГАЗ ХИМИЯСИ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Мамлакатимизни газлаштириш дастури доирасида 2006 йилдан бери 200 дан ортиқ лойиҳа рўёбга чиқарилди. Натижада, бугунги кунда 9,5 миллион одам газ билан таъминланди. Ҳозир «Сариарқа» магистрал газ-проводи иккинчи ва учинчи босқичини рўёбга чиқариш масаласи кўрилмоқда, тегишли режалар тузиляпти. Бошқача айтганда, Нур-Султон шаҳрига етиб келган «зангори олов» Кўкшетау, Петропавл шаҳарларигача олиб борилиши кўзда тутилган. Ушбу магистрал бўйидаги барча аҳоли манзилгоҳларини табиий газ билан таъминлай оламиз. Натижада, яна 3,5 миллион одам қулайликдан фойдалана бошлайди.

Фото: eenergy.media