«Астана» халқаро молиявий маркази 165 миллион доллардан зиёд маблағ жалб этган

«Астана» халқаро молиявий маркази Қозоғистонда барқарор иқтисодий тараққиётни илгари суришда фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили унинг майдончаси орқали 165 млн доллардан зиёд маблағ жалб қилинган. Айни вақтда, экспертлар баҳосига кўра, кўпроқ мамлакат инфратузилма лойиҳалари, молия саноати ва банк иши молиялаштирилган.

Аналитиклар айтишича, молиявий марказ инглиз адлия тартибига асосланган алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлгани ҳамда энг яхши халқаро амалиётларга асосланган мустақил бошқарув тузилмаларига эгалиги туфайли бундай натижаларга эришилган.  Шуни ҳам айтиш керак, бугунги кунда “Астана” халқаро молиявий маркази майдончасида жаҳоннинг 36 давлати, хусусан, Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Ҳиндистонга тегишли 380 та компания рўйхатга олинган.

АСЛАН КЎКАЕВ, АХММ ШЎЪБА ТАШКИЛОТИ ХОДИМИ:

- Қозоғистонни инвестиция киритиш учун мақбул минтақа сифатида кўраётган қатор йирик халқаро акторлар бор. Бу ерга кириб келган йирик иштирокчилар, инвестициявий банклар ҳам мавжуд. Улар қаторида Хитойдан келганлари ҳам, Ғарбдан келганлари ҳам бор. 2020 йил давомида 500 дан ортиқ ташкилот жалб этишни режалаштирганмиз.  Ҳозир кўпроқ молиявий ташкилотлар, консалтинг компанияларига эътибор қаратяпмиз.

WILL ASTON, КОНСАЛТИНГ КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Биз «Астана» халқаро молиявий маркази аъзосимиз. Бошқа йирик халқаро марказлар каби, бу марказ ҳам инвесторлар учун катта имкониятлар очади. Бизнесни самарали олиб бориш учун тадбиркорларга солиқда енгилликлар берилган. Шунинг учун биз бу ерда иш юритамиз. Консалтинг компанияси вазифаси – маҳаллий тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш, ўз бизнесини муваффақиятли ривожлантиришига кўмаклашиш.

Фото: kapital.kz