Брюсселда “Астана” халқаро молиявий маркази тақдим этилди

Брюсселда “Астана” халқаро молиявий маркази тақдим этилди

Брюсселда “Астана” халқаро молиявий маркази имкониятлари тақдим этилди. Қозоғистон томони Люксембург ва Бельгия тадбиркорларини халқаро молиявий хаб ишида қатнашишга чақирди. Шуни айтиш керак, марказнинг ўзига хос устун жиҳатларидан бири жўғрофий жойлашувида, у “Ягона макон – ягона йўл” йўналиши марказида турибди, айни вақтда унда Инглиз умумий адлия тартибига асосланган халқаро мустақил суд мавжуд. Қозоғистон Республикасининг Белгиядаги элчиси Айгул Қуспан таъкидлагани каби, халқаро таҳликалар мавжуд бўлишига қарамай Қозоғистон илгарилаб бормоқда. Бизнес юритишни истаганлар учун барча зарур шарт-шароит яратилган.

АЛЕКСАНДР ВАН ДЕР ПУТТ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ  БОШҚАРУВЧИСИ ҚОШИДАГИ КЕНГАШНИНГ СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ РАҲБАРИ:

- «Астана» халқаро молиявий маркази 102 та глобал молиявий марказ орасида 51-ўринда турибди. Бунга атиги икки йиллик фаолият натижасида эришилди. Ҳайратомуз натижа! Вазифамиз капитал бозорини ривожлантириш билан чекланиб қолмасдан, Қозоғистон ва минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожини илгари суришдан ҳам иборат. Биз молиявий хизматларни рағбатлантирамиз ва таклиф қиламиз. Бунинг учун инфратузилмалар барпо этиляпти: ҳозир халқаро молия биржаси мавжуд. Инглиз умумий адлия тартибига асосланган Халқаро суд ҳамда халқаро мустақил арбитраж маркази бор. Айни вақтда мустақил созловчи орган ҳам мавжуд. У хусусий ўйинчилар ва йирик компаниялар қоидага риоя қилишини кузатиб боради.

Фото: mfa.gov.kz