«Астана» халқаро молиявий марказида «яшил» ва ислом молиялаштириши йўлга қўйилади

«Астана» халқаро молиявий маркази “яшил” ва ислом молиялаштиришини йўлга қўйиш ва улардан фойдаланишнинг самарали майдончасига айланиши мумкин. Аналитиклар фикрича, бундай истиқбол Марказий Осиё мамлакатларига салмоқли инвестиция оқимини жалб қилса эҳтимол. Бошқа томондан олганда, халқаро молиявий марказ ёрдамида барча иштирокчиларга Евроосиё истиқболли бозорларига чиқиш имконияти кенгаяди. Натижада, ҳар иккала томон фойда қилади. Бундан ташқари, экспертлар айтишича, бундай йўл тутиш нафақат молиявий марказларга хос одатий вазифаларни бажаришда ёрдам беради, балки халқаро молия тизимининг энг истиқболли йўналишларида хизматлар таклиф этиш ҳисобланади.

ДИМОСТЕНИС ДИМОПУЛОС, ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА ЭКСПЕРТ:

- Хорижий инвестицияларни Марказий Осиёга жалб этишнинг яхши усули – минтақадаги муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш саналади. Шу жиҳатдан молия маркази минтақадаги жуда қимматли актив бўлади. Бундан ташқари, минтақа мамлакатлари рақобатбардош бўлиш ва хорижий инвестиция жалб этиш борасида ишлашда давом этиши керак. Масалан, Ислом банкинги реал иқтисодиётда реал лойиҳалар билан ишлашга мўлжалланган. Бугунги кунда Ислом молиялаштириши тобора кўпроқ инвестор жалб этяпти. Яшил молиялаштириш ҳам айни шундай вазиятда турибди.

Фото: sputniknews.kz