Немислар Қозоғистон иқтисодиётига 2,4 миллиард доллар сармоя киритади

Немислар Қозоғистон иқтисодиётига 2,4 миллиард доллар сармоя киритади

Немис тадбиркорлари Қозоғистон иқтисодиётига 2,4 миллиард доллар сармоя киритиш ниятида. Экспертлар таъкидлашича, Германия учун бугунги кунда мамлакатимиз нохомашё сектори жозибадорлигича қолмоқда. Инвестициялардан 90 фоизи мазкур соҳага йўналтирилган. Шунингдек, қайта ишлаш саноати, электр таъминоти, илмий ва техник фаолият ҳам уларни қизиқтиради. 

АКСЕЛЬ ФИШЕР, БУНДЕСТАГ ДЕПУТАТИ:

- Қозоғистон Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор. У билан ишни кенгайтириш учун кўп соҳалар мавжуд. Иқтисодиётгина эмас, таълим ва фан соҳалари ҳам бунга киради. Биз эса ўз томонимиздан тажриба алмаштиришга тайёрмиз.

Қозоғистонда немис капитали иштирок этаётган 900 дан ортиқ компания бор. Бизнес-давраларда таъкидланишича, айниқса, Қосим-Жўмарт Тўқаев Берлинда немис инвесторлари учун алоҳида шарт-шароит яратиб берилиши ҳақида айтганидан буён Қозоғистонга қизиқиш катта.

ЭДУАРД КИНСБРУНЕР, НЕМИС ИҚТИСОДИЁТИ ШАРҚИЙ ҚЎМИТАСИ МИНТАҚАВИЙ ДИРЕКТОРИ:

- Немис тадбиркорлари Қозоғистонни инвестиция учун жуда мақбул давлат, деб билади. Германияликлар бизнесменларга тақдим этилган шарт-шароитлар қизиқарли ва Қозоғистон бозори жозибадорлигини оширади. Давлатга қизиқиш жуда катта, мен буни бажонидил тасдиқлай оламан. Келаси бир неча ойда қўшма лойиҳалар янада кўпайишига ишончим комил.

Фото: vlast.kz