Қозоғистон ва Корея ўртасида товар айланмаси 6,5 миллиардга етди

Қозоғистон ва Корея ўртасида товар айланмаси 6,5 миллиардга етди

Қозоғистон ва Корея ўртасидаги товар айланмаси мисли кўрилмаган даражага етди. У 66 фоизга ўсди ва 6 ярим миллиард долларга етди. Сеулда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакиллари 2020 йилда ҳам ўзаро савдо ҳажми ортиб бориши кутилаётганини таъкидлаб ўтишди. Бунга реал асослар бор.

ШАХРАТ НУРИШЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Корея томони атом энергетикаси, Қозоғистонда технологик парклар, шифохона ва поликлиникалар яратишга қизиқиш билдиряпти. Делегациямиз таркибида “Казахинвест” вакиллари бор, улар ўз ҳамкасблари билан музокаралар ўтказади ва бу олий даражада ўтадиган музокараларга пойдевор яратиши кутиляпти.

Фото: 365info.kz