Коронавирус қозоғистонлик тадбиркорлар режаларини ўзгартирди

Коронавирус қозоғистонлик тадбиркорлар режаларини ўзгартирди

Коронавирус туфайли юзага келган вазият қозоғистонлик тадбиркорлар режаларини ўзгартирди. Улар Осмоности мамлакатига катта миқдорда гўшт экспорт қилишни мўлжаллаганди. Аммо касаллик авж олиши оқибатида гўшт етказиш вақтинча тўхтатилди. Таъкидлаш жоизки, Хитой мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг асосий бозорларидан бири. Ўтган йили қўшни мамлакатга корхоналаримиздан тўрт минг тоннадан зиёд мол гўшти юборилган. Умуман олганда, 2019 йилда Қозоғистон гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари рекорд даражага эришган – экспортнинг умумий улуши 63 минг тоннага етди. Жорий йилда тадбиркорлар бу кўрсаткични яна 25 фоизга кўтаришни режалаштирган эди.

Фото: inbusiness.kz


×