Қозоғистонда импорт ўрнини босиш бўйича кенгаш тузилади

Қозоғистонда импорт ўрнини босиш бўйича кенгаш тузилади. Биринчи йиғилишда маҳсулотларда маҳаллий мазмунни ошириш ва сотиш бозорларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинади. Янги майдончада тадбиркорлар давлат органлари билан бирга импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқариш бўйича инвестицион лойиҳаларни рўёбга чиқаради. Миллий палата бунинг учун 5 соҳа – машинасозлик, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва мебель саноатига оид 360 дан ортиқ истиқболли гуруҳ саралаб олди. 

АБЛАЙ МИРЗАХМЕТОВ, «АТАМЕКЕН» МИЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛИК ПАЛАТАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Тасаввур қилинг, ўтган йили биз 156 минг қорамол, 260 минг майда мол, қўй гўшти жўнатдик. Бу жуда катта кўрсаткич ва унинг 80 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди. Биз учун хомашё сектори эмас, ишлаб чиқариш ўсиши муҳим.

Фото: strategy2050.kz