Евроосиё иқтисодий иттифоқи – 5 ёшда

Евроосиё иқтисодий иттифоқи – 5 ёшда. Таъкидлаш жоизки, ўз юбилейига мазкур интеграциявий бирлашма сезиларли натижалар билан етиб келди ва келгуси «бешйиллик»ка салмоқли иш режаси тузиб олган.

Шу жумладан, 2025 йилда ягона молиявий майдон шакллантириш, электроэнергияси ва нефтгаз секторининг ягона бозорларини ташкил қилиш мўлжалланган.

Келгуси бир неча йилда эса иттифоқ ҳукуматлари ягона хизматлар бозори  ишини йўлга қўйишни фаоллаштириш ниятида.

БЕКЖАН САДИҚОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМИ:

 - Таъкидлаш жоизки, иттифоққа аъзо барча мамлакатларда макроиқтисодий барқарорлик кузатиляпти. Бунга кўп жиҳатдан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг жаҳон саҳнасида дунё иқтисодининг алоҳида субъекти сифатида бўй кўрсатиши сабаб бўлди. Бугунги кунда Евроосиё Иқтисодий иттифоқи 2018 йил якунларига кўра 140 мамлакат ичида 45-ўринда турибди.

Шуни ҳам айтиш керакки, 5 йил давомида Евроосиё Иқтисодий иттифоқи халқаро иқтисодий алоқаларда сезиларли ўйинчига айланди. Бугунги кунда у 180 миллион кишини жамлаган, Европа ва Осиё йўллари кесишган нуқтада жойлашган улкан ва ҳаракатчан бозор. Шуниси ҳам муҳимки, ташкилот етарлича ўсиш имкониятларига эга ҳамда жаҳон учун очиқ.

БЕКЖАН САДИҚОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМИ:

 - Макроиқтисодий жозибадорлик бошқа мамлакатларда қизиқиш ортишига сабаб бўлади. 50 мамлакат билан 50 та шартнома тузилди, улар қаторида Греция, Куба ва бошқа давлатлар ҳам бор.

Бугунги кунда иттифоқ иқтисодий кўрсаткичлари фаол ўсмоқда. Аналитикларнинг айтишича, йилига асосий инвестицияларга киритилган капитал миқдори 6 фоизга ортмоқда. Беш йил ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқига 325 миллиард доллар инвестиция киритилган. 10 мингтадан кўпроқ қўшма корхоналар тузилган. Иттифоқ ҳудудида ялпи ички маҳсулот 15,3 фоизга ошди ва деярли 2 триллион долларни ташкил қилди.  

Фото: eurasiancommission.org