Қозоғистон-Исроил: Ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги товар айланмаси 2019 йилда деярли ярим миллиард долларни ташкил қилди. Икки давлат ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш ниятида. Бунинг учун иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш кўзланган. Биргаликда иш юритиш учун устувор йўналишлар орасида қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, ижтимоий тадбиркорлик ва бошқалар бор.

Шу жумладан, агросаноат секторида томонлар илғор тажриба алмашиш билан бирга қўшма инвестицион жамғарма яратиш ниятида.

ЛИАТ ВЕКСЕЛЬМАН, ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ИСРОИЛ ЭЛЧИСИ:

- Бугунги кунда муҳокама қилинаётган энг йирик лойиҳалардан бири – маҳаллий ва исроиллик халқаро инвесторлар Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун маблағ кирита оладиган жамғарма яратиш. Чунки Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги жуда яхши ривожланган, Россия, Хитой, Яқин Шарққа маҳсулот етказиб беряпти. Биз бу ерда кўкатлар, сабзавотлар, дон экинлари етиштириш, гўшт тайёрлашни истардик.

Айни вақтда, Қозоғистон ва Исроилнинг маданият соҳасидаги ўзаро муносабатлари ҳам жадал ривожланяпти. Мутахассислар фикрича, кино намойишлари муносабатларни мустаҳкамлайди ва икки давлат халқларини яқинлаштиради. Яқинда Нур-Султон шаҳрида “Тўй режаси” номли Исроил фильми кўрсатилди. Асар премьераси 73-Венеция кинофестивалида бўлиб ўтган. Картина турли мукофотлар ва кино танқидчилари эътирофини қозонган. Қозоғистонликлар киноасарни аслиятда, инглизча субтитрлар билан томоша қилишди.

Фото: Хабар 24