Қозоғистон иқтисодиёти 4,4 фоизга ўсди

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 4,4 фоизни ташкил қилди.

Ҳукумати йиғилишида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва республика бюджети ижроси якунлари кўриб чиқилди. Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленовнинг айтишича, ўсишга таъсир қилган омиллар қаторида асосий йўналишларда ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, хизматлар секторининг ривожланиши ва инвестицион лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши ҳам бор. Қурилиш, савдо, транспорт соҳаси ва қайта ишлаш секторида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилган.

РУСЛАН ДАЛЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

 - Марказий ва маҳаллий ижро органларига қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш тавсия этилди: инвестицион лойиҳалар тўпламини рўёбга чиқариш. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлардан фойдаланиш, келгуси йилдан микро ва кичик бизнесни текширишга мораторий эълон қилинади. Шунингдек, 3 йилгача улар солиқлардан озод қилинади.

Фото: primeminister.kz