Қозоғистон ва Қирғизистон – яқин стратегик ҳамкор

Қозоғистон ва Қирғизистон шунчаки қўшни эмас, стратегик ҳамкор мамлакатлар. Жорий йилда республикалар орасидаги товар айланмаси 530 миллион долларни ташкил қилди, келажакда бу рақам бир миллиардга етиши режалаштирилган.

Бугунги кунда икки давлат ўртасида 1100 қўшма корхона мавжуд. Антон Рипп – ўзаро бизнес-ҳамкорликнинг ижобий жиҳатларини англаб етган тадбиркорлардан.

Унинг ишлаб чиқариши 6 йил давомида маҳсулот ҳажмини бир неча марта оширишга муваффақ бўлди ва бозордаги бўш ўринни эгаллай олди.

АНТОН РИПП, КОМПАНИЯ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Бозорларимизда, шу жумладан, Қозоғистонда буюртмачи маблағини тежайдиган ва айни вақтда биноларда иссиқлик сарфини камайтиришга имкон берувчи материалга эҳтиёж борлигини кўрдик, табиийки, бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қилдик.

Қозоғистонда 100 тача қирғиз компанияси фаолият юритади. Қирғизистонда турли соҳаларда ишлаб турган Қозоғистон компаниялари сони эса 10 марта кўп.

ЗАЙНИДИН ЖУМАЛИЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН ИҚТИСОД ВАЗИРЛИГИ МИНТАҚАЛАРАРО БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, гўшт тайёрлаш бўйича ишлаётганлар кўп, савдо корхоналари ҳам етарлича. Ҳар йили, ҳар куни давлатлар орасида товар айланмаси ортиб бормоқда.

Экспертлар айтишича, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида биргаликда иш юритиш ва божхона тўловлари бекор қилиниши ҳам мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик кенгайишига туртки берди. Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, 2018 йилдаги товар айланмаси аввалги йилдагилан 10 фоизга юқори бўлди. Жорий йилда у яна 12 фоизга ўсди. 2020 йилда, аналитиклар фикрича, бу тенденция сақланиб қолади.

Фото: ia-centr.ru