Қозоғистонда мебель саноати ривожланиб боряпти

Қозоғистонда мебель саноати ривожланиб боряпти

Қозоғистонда мебель саноати ривожланиб боряпти. Атиги ярим йил давомида соҳада 5 фоизлик ўсиш кузатилди. Маҳаллий ишлаб чиқариш бозор эҳтиёжининг учдан бирини қоплайди.

Жорий йил июль ойидан бошлаб қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар жорий этиш соҳа ўсишига туртки берди ва маҳаллий маҳсулот рақобатбардошлигини оширди. Ҳужжат корхона республикамиз ҳудудида ишлаётгани, ишлаб чиқарувчи давлат буюртмасини бажара олишини тасдиқлайди.

Экспертлар фикрича, янги тизим туфайли маҳаллий корхоналар ички бозорнинг 80 фоизини қамраб олиши учун имкон бор. Шуни ҳам айтиш керак, бугунги кунда республикада мингдан ортиқ мебель ишлаб чиқарувчи бор. Бу саноатнинг йиллик соф даромади 142 миллиард тенгени ташкил қилди.

ҚАРЛИҒАШ БАЙБАЧЕНОВА, ТАДБИРКОР:

- Ишлаб чиқариш қувватимиз нолдан 70 фоизгача кўтарилди. Корхонамиз ускуналари янги йилгача 70-80 фоизгача банд бўлиб турибди. Шуни ҳам айтиш лозимки, бизда индустриал сертификат мавжуд вазиятни ўзида акс эттирган. Иш ўринлари сони 12-18 тадан иборат эди, ҳозир 30 одам учун штат очдик, айни кунларда янги кадрларга муҳтожмиз.

ҚАНАТ ИБРАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕБЕЛЬ ВА ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ ҲАМЖАМИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Мебель соҳасини ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароит яратилган, эндиликда буни Қозоғистон мебель усталарига етказиб бериш ва улар фикрини ўрганиш қолди. Улар шундай ғамхўрлик учун қандай жавоб бера олишини билиш лозим. Биз ишлаб чиқаришни оқим шаклида серияли йўлга қўйишимиз мумкин. Бу эса, биринчидан, эҳтимолий харажатларни камайтиради, иккинчидан, экспорт потенциалини кенгайтиради, яъни янги моделлар яратиш, сифат даражаси юқорироқ бўлган кўрсаткичларга эришиш, жаҳон трендларига мослашган ҳолда корхоналарни ривожлантиришга имкон беради.

Фото: uglc.ru