Қозоғистонда енгил саноат ишлаб чиқарилиши ошмоқда

Мамлакатимиз енгил саноати ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши жорий йилда мўлжалланган маррадагидан ҳам зиёд бажарилди. Жорий йилда 105 фоиздан оширилиши кўзланган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 120 фоизга етказилди.

Умуман олганда, 2019 йилнинг дастлабки 10 ойида 76,2 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот чиқарилган. Маҳсулот ўсишининг кўп қисмини тўқимачилик саноати ташкил қилади. Бу йўналиш соҳанинг ярмидан зиёд улушга эга. Кийим-кечаклар тикишда ҳам етти ярим фоизлик ўсиш кузатилди. Бугунги енгил саноат бозор этиёжининг 15 фоизини таъминлаяпти. Хорижий бозорларга 129 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинган.

«Оддий буюмлар иқтисодиёти» номли дастур доирасида жами қиймати 4,3 миллиард тенге бўлган 21 лойиҳа молиялаштирилди. Соҳани ривожлантириш мақсадида 2021 йилгача мўлжалланган махсус йўл харитаси тузилган. Ҳужжатда 50 га яқин чора-тадбирлар кўзда тутилган.

БАХИТЖАН САПИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ САНОАТ РИВОЖЛАНИШИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Биз ҳозир «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури доирасида алоҳида лойиҳаларни ривожлантириш масаласини кўриб чиқаяпмиз. Йўл харитасига мувофиқ улар 15 фоизгача субсидияланиши кўзда тутилган. Шунингдек,  фурнитура бўйича бизда лойиҳа бор, уни ривожлантириб бормоқчимиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаган замонавий газмоллар, масалан, костюмлар учун материалларни тайёрлашни ҳам йўлга қўямиз.

Фото: zakon.kz