Қозоғистон ва Жанубий Корея товар айланмасини оширишни кўзлаган

Қозоғистон ва Жанубий Корея жорий йилда товар айланмаси бўйича рекорд кўрсаткичга эришиш ниятида. Ўтган 9 ой давомида республикалар орасидаги савдо ҳажми 3 миллиард доллардан ошди, йил охиригача бу кўрсаткич икки баравар ортиши кутилмоқда.

Ўзаро алоқалар ривожланиб бораётганига аниқ рақамлар далил бўла олади. 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 2,2 миллиард долларни ташкил қилган. Ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилган йилни эсласак, ўша вақтда икки томон бир-биридан харид қилган маҳсулот ҳажми 10 миллион АҚШ долларига етмаган. Жанубий Корея Қозоғистонга электротехника ва транспорт ускуналари етказиб беради. Республикамиз нефть, уран, мис ва пўлат экспорт қилади.

КИМ ДЭСИК, КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Корея Республикаси 2017 йилдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан нефть маҳсулотлари сотиб ола бошлади. 2018 йилга келиб бундай маҳсулот экспорти 900 миллион долларни ташкил қилди. Аслини олганда, Жанубий Корея 4 миллиард долларга тенг Қозоғистон нефтини харид қилди. Гап шундаки, мамлакатимиз статистикасида фақат Қозоғистондан  бевосита сотиб олинган товарлар Қозоғистон экспорти сифатида кўрсатилади. Агар улар бошқа компаниялар ёки йўналишлар орқали, масалан, Россия ҳудуди орқали келтирилган бўлса – ўша мамлакат экспорти сифатида рўйхатга олинади. 

Фото: baigenews.kz