Қозоғистон Республикаси ва Жанубий Корея муносабатлари – янги даражада

Қозоғистон Республикаси ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янги даражага кўтарилмоқда. 2019-2022 йилларга мўлжалланган «Янги шабада» иқтисодий ҳамкорлик дастури давлатлар орасидаги ўзаро алоқаларда янги уфқлар очади. Эслатамиз, бу ҳужжат жорий йил апрель ойида Корея Президенти Мун Чжэ Иннинг Қозоғистонга сафари давомида имзоланган. Дастур доирасида 10 соҳада биргаликда иш юритиш ва 58 лойиҳани рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Натижада, республикалар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар янада яхшиланади, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида алоқалар мустаҳкамланади.

КИМ ДЭСИК, КОРЕЯ РЕСПУБЛИКИАСИНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Икки давлат ўртасидаги "Янги шабада" дастурини рўёбга чиқариш учун қўшма ишчи гуруҳи тузилган. Унинг доирасида кенг кўламли масалалар кўрилиши режалаштирилган. Яшил иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этишдан тортиб маданий ҳамкорликкача. Масалан, ушбу ойда соғлиқни сақлашга оид махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистон ҳудудида диагностика марказлари очиш, тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш, дори-дармонлар ишлаб чиқариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, энг илғор тиббий ускуналарни ўрнатиш бўйича бир қарорга келинди.

Фото: baigenews.kz