Нур-Султонда қишлоқ аёллари II форуми бўлиб ўтмоқда

Қишлоқлар ва қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда аёлларнинг фаол иштирокига эришиш орқали фаровонликни ошириш, турмуш сифатини кўтариш.

Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган қишлоқ аёллари иккинчи форумида шу ва бошқа қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Унда республиканинг барча минтақалари ва беш давлат: Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркиядан 300 нафар делегат қатнашди. Икки кун давомида эксперт, бизнесмен, сиёсатчилар қишлоқларда бизнес ғоялар ва эҳтиёж бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг энг самарали йўлларини излаб топади. Делегатлар ўз тажрибасини баҳам кўради ҳамда олисдаги туманларни муваффақиятли ривожлантириш формуласини ишлаб чиқади.

САЛТАНАТ РАХИМБЕКОВА, «ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ УЧУН КОАЛИЦИЯ » ВА “G-GLOBAL” ҲУҚУҚИЙ ШАХСЛАР ТАШКИЛОТИ БОШҚАРУВИ РАИСАСИ:

- Мамлакатимизда Қозоғистон аёллари аграр иттифоқи мавжуд, биз қишлоқ ҳаракати ташкил қилдик, бу ҳаракатдан мақсад – энг аввало қишлоқ аёллари мақомини юксалтириш. Делегатлар қаторида йирик бизнес-тузилмаларни бошқараётган аёллар бор, улар инновацион ёндашув, қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳалар ҳақида гапиради.

ЮЛИЯ САМОЙЛОВА, РОССИЯ ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ ИТТИФОҚИ ВАКИЛИ:

- Бундай форумлар муҳим аҳамиятга эга, улар қишлоқ хўжалиги билан бир вақтда мамлакатлар иқтисодиётини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади. Айнан шундай боғдорчилик, сабзавотчилик билан шуғулланадиган майда деҳқон хўжаликларини кўзда тутяпман. Қишлоқларда айнан шу нарса – салмоқли муваффақиятларга эришган кичик-кичик хўжаликлар етишмайди. Биз айнан шу нарсани ўзимизга кўчиришни истардик.

Фото: zakon.kz