Омскда Минтақалараро ҳамкорлик 16-Форуми бўлиб ўтади

Омскда Минтақалараро ҳамкорлик 16-Форуми бўлиб ўтади

Қозоғистон ва Россия нохомашё экспортни биргаликда кенгайтиради.

Ўзаро савдо алоқаларида бу сегмент улушини кенгайтириш ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири. 6 ноябрь куни Омскда бўлиб ўтадиган Минтақалараро ҳамкорлик 16-Форуми доирасида шу мавзуда фикр алмашиш режалаштирилган. Учрашув иштирокчилари агросаноат сектори, юқори технологик ишлаб чиқаришлар ва логистика имкониятларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш ниятида. Бундан ташқари, томонлар инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, қўшма корхоналар барпо этиш, хизматлар иқтисодиёти – туризм ва таълимни ривожлантиришни режалаштирган.

Фото: dep-economy44.ru