Қозоғистон Озарбайжонга экспорт ҳажмини оширди

Қозоғистон Озарбайжонга экспорт ҳажмини оширди

Жорий йил 9 ойида Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси 183 миллион долларни ташкил этди. Бунда Қозоғистон экспорти 22 фоизга ошди. Унинг чорак қисмини дон маҳсулотлари ташкил этади, уларни етказиб бериш ҳажми сезиларли равишда ошган. Озарбайжон жорий йилда Қозоғистондан 58 ярим миллион доллар қийматга тенг буғдой харид қилди.

САОДАТ ГАЖИЕВА, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛИ:

- Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича Озарбайжоннинг асосий ҳамкорларидан. Савдо муносабатларида асосий улуш буғдойга тўғри келади. 2019 йилнинг 9 ойида Қозоғистондан Озарбайжонга 265 минг тонна буғдой импорт қилинган. Бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 30 фоизга кўп дегани. Яъни ўтган йилнинг 9 ойида 204 минг тонна буғдой импорт қилинган.

Аналитиклар таъкидлашича, иқтисодий ҳамкорликнинг барча соҳасида ижобий ўсиш суръати кузатилмоқда. Савдо айланмасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари енгил саноат товарлари, нефть-газ ускуналари ҳам бор. Иқтисодчилар қайд этишича, бу кўрсаткичларни бирйўла бир неча марта ошириш имкони мавжуд.

ЭЛШАД МАМЕДОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Таъкидлаш жоизки, яқин келажакда иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари бўйича Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишни мўлжаллаяпмиз. Бу соҳалар ҳозирданоқ жаҳон иқтисодиёти жадал ўсишига олиб келмоқда. Ўйлайманки, биз шу йўналишдан борадиган бўлсак, товар айланмаси ҳажмини бир миллиард доллардан ошириш учун барча имконият бор.

Томонлар озиқ-овқат саноати, қурилиш ва туризм соҳаларида тадбиркорлар орасида янги алоқаларни йўлга қўйишни мақсад қилган. Иккала томонда ҳам савдо уйлари очилиши кутилмоқда. Экспертлар Қозоғистон ва Озарбайжон иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун қулай географик жойлашувдан унумли фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди.

Фото: minval.az