Қозоғистон ва Беларусь тадбиркорлари бизнес-форуми бўлиб ўтди

Қозоғистон ва Беларусь тадбиркорлари бизнес-форуми бўлиб ўтди

Қозоғистон ва Беларусь тадбиркорлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, истиқболли лойиҳа ва йўналишлар белгиланди. 

Нур-Султонда бизнес-форум бўлиб ўтди, тадбирда икки давлат бизнес-доираларидан 200 дан ортиқ вакил қатнашди. Томонлар бир неча ўн миллион доллар ҳажмида шартнома имзолади. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, агросаноат мажмуаси, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва IT соҳалари бўйича лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда республикалар орасида товар айланмаси ҳажми тобора ортиб боряпти. Шу кунларда Қозоғистонда 350 дан ортиқ Беларусь капитали иштирок этган корхона мавжуд.

БАҚИТБЕК ҚАБЖАНОВ, «KAZAKH INVEST" МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ» ҲЖ МАМЛАКАТ МЕНЕДЖЕРИ:

- Қозоғистон машинасозлик, енгил саноат учун инвестициялар келишини кутмоқда. Беларусь эса Қозоғистондан истиқболли лойиҳалар истайди. Қатор режалар бор. Агросаноат мажмуаси ва енгил саноатда. Жорий ва келгуси йил «БелАЗ»лар, юк машиналари ишлаб чиқаришни барпо этиш режалаштирилган.

Фото: sputniknews.kz