Қозоғистонда чиқарилган буғдой навлари хорижлик миришкорлар эътирофини қозоняпти

Қозоғистонда чиқарилган буғдой навлари хорижлик миришкорлар эътирофини қозоняпти

Қозоғистонда чиқарилган буғдой навлари хорижлик миришкорлар эътирофини қозоняпти. Уруғлик қурғоқчиликка ҳам, турли хавфли касалликларга ҳам чидамлилиги билан ажралиб туради, дейди чет мамлакатлардан келган қишлоқ хўжалиги соҳибкорлари. Шуни ҳам айтиш керакки, бу йўналишдаги ишлар фаоллиги билан ажралиб туради.

Республикада донли экинларнинг кўплаб янги навлари чиқариляпти. Мамлакатнинг илмий-тадқиқот марказлари ана шу иш билан машғул. Мутахассисларнинг айтишича, бугунги кунда янги юқори ҳосил берувчи уруғлик жаҳон бозоридан ўрнини топди, дейиш мумкин.

КЕНЖЕ АБДУЛЛАЕВ,  ДОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Биз Россия ва Марказий Осиё билан баҳамжиҳат ишлаяпмиз. Бугунги кунда Хитойга эътибор қаратганмиз. Сўнгги вақтда Италия билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. 30 фермер келди, турли навларни кўриб кетди. Уларнинг буюртмасига кўра қаттиқ донли буғдой навларини етиштирамиз ва уларга юборамиз.

ЖАНДЎС КЕРИМҚУЛОВ, НАЗАРБОЕВ УНИВЕРСИТЕТ КАТТА ЎҚИТУВЧИСИ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

- «Егістік» онлайн-сервиси ёрдамида Қозоғистонлик фермерлар кадастр рақамини киритади. Биз унинг жойлашган ерини аниқлаймиз ва Европа космик агентлигига юборамиз. Сўнгра космосдан олинган суратлар асосида фермерга таҳлил натижаси юборилади. Унда хлорофил, азот миқдори ва намлик даражаси кўрсатилади. Келгуси йилдан бошлаб Россия бозорини ҳам қамраб олиш ниятидамиз.

Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатимиз ва хориж агросаноат мажмуаси ютуқлари пойтахтда ўтаётган халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида намойиш қилиняпти. Тадбир жаҳоннинг 30 мамлакатидан келган уч юздан зиёд компанияларни бирлаштирди. Миришкорларга соҳага оид сўнгги инновациялар ва замонавий технологик имкониятлар тақдим этилди. Кўргазма доирасида қатор халқаро шартномалар имзоланди.

Фото: kapital.kz