Қозоғистон Хитойга маҳсулот экспорти ҳажмини оширишга тайёрланмоқда

Қозоғистон Хитойга маҳсулот экспорти ҳажмини оширишга тайёрланмоқда

Қозоғистон Хитойга ўз маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга тайёрланмоқда. Бугунги кунда Осмоности мамлакатига жами 50 минг тоннадан зиёд маҳсулот юборилади. Юртимиз ун корхоналари бу кўрсаткични 2 миллион тоннага етказиш ниятида. Хитой Халқ Республикасига маҳсулот юбораётган компаниялар рўйхатида ҳозирча 217 та Қозоғистон корхонаси бор, шундан 30 таси – ун компаниялари.

АЛЕКСАНДР ЛИ, УН КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИ:

- Хитой бозори истеъмолчиси кўплиги, аҳоли зичлиги билан қизиқтиради. Бу мамлакат биз учун жуда катта ҳажмли бозор. Ҳозир ҳам харидорлар тез-тез келиб турибди, масалан, боягина имзоланган шартномага кўра синов учун 3 вагон маҳсулот сотиб олинадиган бўлди. Келажакда янада кўпроқ сотишимизга ишонамиз.

ДЎС-МУҚАСАН ТАУКЕБАЕВ, УН КОМБИНАТИ ДИРЕКТОРИ:

- Хитойда ҳозир тез тайёрланадиган таомлар жуда харидоргир. Турк кафелари кўплаб очиляпти. Қозоғистон унидан ёпилган булочкани бир марта татиб кўрган одам доим айнан шундайини истайди. Демак, бу йўналишда потенциал имкониятлар жуда катта. Хитой бозоридаги талаб тобора ўсиб боришига аминмиз.

Фото: kapital.kz