«UMAY Business Day 2019» аёллар тадбиркорлиги форуми бўлиб ўтди

«UMAY Business Day 2019» аёллар тадбиркорлиги форуми бўлиб ўтди

Пойтахтда «UMAY Business Day 2019» аёллар тадбиркорлиги форуми бўлиб ўтди. Тадбирда иш юритаётган тажрибали бизнес эгалари бошловчи тадбиркорлар билан учрашди. Улар у ёки бу соҳада муваффақяитга эришиш борасида ўз тажрибасини баҳам кўрди, форум иштирокчилари саволларига жавоб берди. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, тадбир спикерлари қаторида беш йилдан ортиқ тажрибага эга Қозоғистон бизнес-тузилмалари ва ишлаб чиқариш компанияларини бошқараётган аёллар бор. Ташкилотчилар айтишича, тадбир стартапчиларни руҳлантириш ва уларга иш ўргатиш, тадбиркорлик руҳиятини сингдиришга мўлжалланган.

МАХАББАТ САДВАҚАСОВА, ЛОЙИҲА ТАШКИЛОТЧИЛАРИДАН БИРИ:

- Бизда бизнес-тренинглар ўтказилиши билан бирга коучинг кўмаги ҳам кўзда тутилган. Айни вақтда гуруҳлар ичида ўзаро ёрдам мавжуд, уларда иштирокчи аёллар бир-бирига ментор ва коучлик қилади. Ноябрь ойи охирида катта саммит ўтказиш ниятидамиз, унда бугунги кунда таълим олган иштирокчиларнинг барчасини тақдим этамиз, улар ўз муваффақиятлари билан бўлишади. Яъни таълим жараёни қандай ўтгани, таълим улар иш юритишига қандай таъсир кўрсатганини айтиб беради.

Фото: Facebook