Жорий йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсди. Қурилиш, савдо, транспорт соҳаси, қайта ишлаш секторида, шу жумладан, машинасозлик, енгил саноат, нефтни қайта ишлаш ва алоқа соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ҳукумат йиғилишида бу ҳақда миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълумот берди. Бундан ташқари, ташқи савдо айланмаси ошди ва жами 9 ой ичида 62,1 миллиард долларга етди. Йил ниҳоясига бориб, бу кўрсаткич 96-97 миллиард долларгача ўсиши кутиляпти.

РУСЛАН ДАЛЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:

- Қатор минтақалар баъзи кўрсаткичлар бўйича яхши кўрсаткичларга эришяпти. Шу жумладан, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Павлодар вилоятларида 4 кўрсаткич, Атирауда 3 кўрсаткич бўйича юқори ўсиш қайд этилган.

Шунингдек, ҳукумат йиғилишида ўрим-йиғим мавсуми якунлари тўғрисида маълумот берилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров сўзига кўра, бугунги кунда жами 15 миллион гектар майдондаги донли экинлар йиғиб олинган. Жами 19 миллион тоннадан зиёд дон янчилган.

САПАРХАН УМАРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВАЗИРИ:

- Экспорт йўналишларини кенгайтиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти стратегияси ўтган йилгидан бир мунча фарқли кўринишда бўлади. Мавсумнинг асосий мақсади – Марказий Осиё, Афғонистон ва Эрондаги анъанавий бозорларда Қозоғистон донини сотишга эришишдир.

Фото: vteme.kz