Хитой – Қозоғистон экспортида истиқболли йўналиш

Қозоғистон экспорти учун устувор мамлакатлар бешлигида Хитой биринчи ўринга чиқди. Бугунги кунда хорижий давлатларга чиқарилаётган мамлакатимиз маҳсулотларининг 20 фоиздан зиёди Осмоности юртига тўғри келади. Умуман олганда, аналитиклар айтишича, Хитой Халқ Республикасида саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари харидоргир. Қўшни мамлакат бозорига самарали ва мажмуавий тарзда кириб бориш учун маҳаллий экспертлар махсус инструкция ишлаб чиқишди. Экспорт алгоритми деб аталган ҳужжат экспортчиларни Осмоности мамлакатида мавжуд бўлган стандартлар, маҳсулотга бўлган талаблар, шу жумладан, тегишли рухсатномаларни ҳам ўз ичига олади.

ЕРКЕЖАН АМИРХАНОВА, ҚОЗОҒИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШ ИНСТИТУТИ БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Мамлакатимизга бўлган асосий қизиқиш, албатта, бизда мавжуд озиқ-овқат маҳсулотларига қаратилган. Яъни барчамиз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари органик бўлгани боис жуда харидоргирлигини биламиз. Улардаги мавжуд стандартларни билиб олиш зарур, қандай талаблар мавжудлигини билиш, сертификатлаш тартибини ўрганиш лозим, бугунги кунда бундай озиқ-овқат маҳсулотларидан 48 тури бор. Саноат ишлаб чиқаришига келсак, Хитой Халқ Республикаси 25 турдаги маҳсулот юзасидан Қозоғистон экспортга йўналтирилган корхоналарига мурожаат этган.

Фото: dailynews.kz