Қирғизистон ЕОИИ давлатларига сабзавот экспортини оширади

Қирғизистон ЕОИИ давлатларига сабзавот экспортини оширади

Қирғизистон фермерлари Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига экспортни оширяпти. Чу вилоятида етиштирилган сабзавотлар  ЕОИИга  кўп йилдан буён тонналаб жўнатилади. Фермерлар карам, бақлажон, булғор қалампири, помидорга кўпроқ эътибор беради. Бу маҳсулотлар ҳамиша харидорини топади, дейди улар.

ПАЗИЛ РАВШАНОВ, ФЕРМЕР, ЧУ ВИЛОЯТИНИНГ МАЙСК ҚИШЛОҒИДАН /ҚИРҒИЗИСТОН/:

- Бу помидор нави «новичок» деб аталади. Ҳосилнинг бир қисмини Қора-Болтадаги заводга ўтказамиз, қолганини Россия, Қозоғистон, Тожикистонга экспорт қиламиз. Бу помидорларнинг эти қалин, шаклини яхши сақлайди ва узоқ йўлга жуда чидамли, улар консервалаш ва шарбат олиш учун ҳам ишлатилади.

Жани-Пахта округи сабзавот етиштириш бўйича Қирғизистонда пешқадам. Ҳосилнинг кўп қисми экспортга – Россия, Арменистон, шунингдек, қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга юборилади. Ўтган йили маҳаллий фермерлар бошқа давлатларга 10 минг тонна атрофида маҳсулот юборди, бу эса сабзавот экспорти умумий ҳажмининг еттидан бир қисми, дегани. Бу сафар фермерлар янада кўпроқ ҳосил кутяпти.

Фото: knews.kg