Қозоғистон ва Монголия йўл харитаси тузади

Қозоғистон ва Монголия ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга йўналтирилган Йўл харитасини имзолайди. Икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари ўртасида ўтган учрашув давомида шундай ташаббус илгари сурилди. Томонлар ҳар иккала тарафда ўзаро товар айланмасини салмоқли даражада кўтариш учун салоҳият етарли эканлигини тилга олди. 2018 йилда у 80 миллион долларни ташкил қилган. Бугунги кунда Қозоғистондан Монголия бозорига юборилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати тузилган. Музокара якунига кўра бош вазирлар ҳамкорликка оид еттита ҳужжатни имзолади. Шунингдек, Нур-Султон ва Улан-Батор ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатишга келишиб олинди.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Қозоғистон ва Монголия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор бериляпти. Бу эса мамлакатларимиз иқтисодиётини янги даражага кўтаришга ёрдам беради. Бунинг учун турли соҳаларда, шу жумладан, савдо-иқтисодиёт, транзит-транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз.  Қозоғистон Республикаси ва Монголия ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш ҳамда қўшма инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган Йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қиламан.

Фото: Казинформ