Қозоғистон нохомашё экспорти ҳажми 2022 йилда 1,5 марта ошади

Қозоғистон нохомашё экспорти ҳажми 2022 йилга бориб 1,5 марта оширилади. Экспертлар айтишича, бу кўрсаткичга эришиш учун мамлакат брендларини оммалаштириш зарур. Умуман олганда, бугунги кунда давлат ташқи бозорларга саккиз юздан зиёд номдаги  маҳсулот чиқаради. Жаҳоннинг 120 давлатида харидор бор. Экспорт потенциали ўсишига республикада кўрилаётган қатор чора-тадбирлар ҳам ижобий таъсир қиляпти. Мамлакатда корхоналарга давлат ёрдами кўрсатилиши билан бир вақтда танлов-кўргазмалар ҳам ташкил қилинади. Уларда энг сифатли маҳсулотларни кўриш мумкин. Пойтахтдаги кўргазмалардан бири эртага иш бошлайди. Унда 153 та маҳаллий компания иштирок этади. Текстиль, кийим-кечак, қурилиш материаллари, тиббий препаратлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолат, ярим фабрикатлар ҳамда бошқа харидоргир миллий маҳсулотлар тақдим этилади.

САЛТАНАТ АБДИКАРИМОВА,АТАМЕКЕН” МИЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУСЛАР ДЕПАРТАМЕНТИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Қўшни давлатлар экспортда катта улушни ташкил қилади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари Россияда яхши сотилади, шу кунларда Хитой томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига қизиқиш катта. Масалан, ун Тожикистонда жуда харидоргир. Кўплаб собиқ совет давлатлари – қўшни мамлакатлар билан алоқалар яхши. Ва албатта, олис хорижга сотилаётган маҳсулотлар ҳам оз эмас. Бугунги кунда самарали ишлаётган деярли барча корхона имкон қадар ҳар қандай маҳсулотни экспортга чиқаришга интилмоқда.

Фото: kapital.kz