Қозоғистон қурилиш саноати корхоналари Евроосиё бозорларига чиқади

Мамлакатимизнинг қурилиш саноати корхоналари Евроосиё майдонида экспорт йўналишларини фаол ривожлантирмоқда. Экспертлар фикрича, бугунги кунда Қозоғистон қурилиш материаллари бозори ривожланиш учун катта потенциалга эга. Етарлича хомашё базаси мавжудлиги ишлаб чиқариш қувватини оширишга имконият яратади. Шу тариқа, компаниялар импорт ўрнини қоплашга ҳам салмоқли ҳисса қўшяпти.

ЮЛИЯ ИВАНОВА, ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ВАКИЛИ:

- Компаниямиз қурилиш материаллари, том ва деворлар учун сэндвич-панеллар ишлаб чиқаради. Сўнгги икки йил мобайнида биз Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон бозорига чиқа бошладик, у ерда маҳсулотимизга эҳтиёж жуда катта. Биз таклиф қилаётган усулнинг ўзига хослиги шундаки, бизда монтаж ишлари жуда осон амалга оширилади, бинолар жадал қурилади, тайёр деворлар, тайёр том принципида ишлаймиз.

АСҚАР АЙТҚЎЖАНОВ, КАБЕЛЬ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА ВАКИЛИ:

- Кенг ассортиментда куч-назорат кабеллари ишлаб чиқарамиз. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси 7000 номдаги макро-ўлчамга етди. Мамлакатимиз корхоналари амалга ошираётган импорт қилинадиган кабель маҳсулоти ўрнини босувчи маҳсулотлар бўйича дастурларнинг барчасида иштирок этамиз. Асосан яқин давлатлар – Россия, Ўзбекистон, шунингдек, Туркманистонга маҳсулот экспорт қиламиз.

Қурилиш саноатидаги сўнгги трендлардан бири – «яшил» қурилиш ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш. Унинг асосий фойдали жиҳати – коммунал хизматлар таннархи ва энергия тармоқларига таъсири пастлиги. Ҳозирча мамлакатда фақат илғор Европа ишланмалари кўчириб олиняпти. Қуёш панеллари, иссиқлик насослари, автоном қуёш станциялари ва бошқа кўплаб нарсалар. Аммо «яшил технологиялар»га қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда.

АЗАМАТ ИСҚАҚОВ, ЯШИЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА КОМПАНИЯ ВАКИЛИ:

- Биз кенг спектрда иш юритамиз. Энг муҳими – булар барчаси Қозоғистонда самарадорлигини кўрсатди. Албатта, биз кўпроқ жанубга эътибор қаратамиз. Жанубда қуёшли кунлар кўпроқ. Бироқ шимолда, шарқда, ғарбда ҳам янги технологияларни жорий этамиз. Хорижий - Германия, Австрия технологияларини ишлатамиз. Зеро, бугунги кунда, сизга ҳам маълум, Германия эҳтиёжлари учун 50 фоиз яшил технологиялардан фойдаланади.

Фото: ais.by