Нур-Султонда ислом молияси ҳафталиги ўтказилди

Қозоғистон ислом молиялаштириши соҳасида мутахассислар тайёрлайди. Мамлакатимиз профессионаллари Буюк Британия, Малайзия, Баҳрайн ва Қатарнинг профессионал сертификатлаш, бухгалтерия ҳисоби ва аудити тажрибасига асосланган 4 та халқаро дастур асосида таълим олади.  Пойтахтда бўлиб ўтган навбатдаги Ислом молияси ҳафталигида шу ҳақда маълум қилинди. Таъкидлаш жоизки, шариат тамойилларига асосланган ислом молиялаштириши мамлакатда 10 йилдан буён ривожланиб келяпти. Бугунги кунда соҳада асосий тизим яхшиланган, инфратузилмалар ривожланган, дейди экспертлар. Ўтган йили соҳа ҳамжамияти иш бошлади. Мутахассислар айтишича, келгуси мақсад – аҳолига ислом молияси хусусида батафсил маълумот тарқатиш.

РУСЛАН МЎЛДАШЕВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ ТРЕНИНГ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:

- Ўйлаймизки, бунинг натижасида нафақат профессионал даража ошади, балки бундан хабардорлар давраси ҳам кенгаяди, чунки агарда инфратузилма яратилса, кадрлар тайёрланса, аммо аҳоли ислом молиясининг устун жиҳатларини билмаса – ундан фойдаланувчилар сони ҳам кўпаймайди. Шунинг учун, назаримда, келгуси йилларга мўлжалланган энг муҳим вазифалардан бири – халқни хабардор қилиш учун тобора кўпроқ воситадан фойдаланиш. 

Фото: growthbusiness.co.uk