Қозоғистонда қайта тикланувчи электр энергияси манбалари қуввати 900 мегаваттдан ошган

Қозоғистонда қайта тикланувчи электр энергияси манбалари қуввати 900 мегаваттдан ошган

Қозоғистонда қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари халқаро молия ташкилотларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан,  Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида минтақада пешқадам бўлган Қозоғистонга кўмак учун 300 миллион евро маблағ ажратди. Эслатамиз, бугунги кунда Қозоғистонда олинаётган бундай электр энергияси манбалари қуввати 900 мегаваттдан ошган. Жорий йил биринчи ярмида 700 мегаваттни кўрсатди. Мамлакатдаги қулай инвестиция иқлими, қонунчилик базаси соҳа ривожига ижобий хизмат қилади, деб таъкидлайди экспертлар.

АРМАН ҚАШҚИНБЕКОВ, ҚОЗОҒИСТОН ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГЕТИКА ҲАМЖАМИЯТИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Бугунги кунда Қозоғистонда жами 900 мегаваттдан зиёд электр қуввати ишлаб чиқарувчи 70-80 та лойиҳа қурилиб, ишга туширилди. Ўтган йили аукционларда 30 тача компания ғолиб чиқди. Жорий йилда ҳам кўплаб ғолиблар бор. Яъни иш олиб борилаётган лойиҳаларни ҳам қўшсак, Қозоғистонда жами 100 та шундай корхона мавжудлигини кўрамиз.

Фото: physicsworld.com