АҚШ энергетика ва агросаноат соҳаларида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

АҚШ энергетика ва агросаноат соҳаларида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Америка Қўшма Штатлари энергетика ва агросаноат соҳаларида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Ўтган йили АҚШнинг 16 та етакчи компанияси республикамиз ҳудудида иш юритадиган қўшма лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирган.

ДЭВИД ХЕЙЛ, АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ СИЁСИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ:

- Америка бизнеси Қозоғистонда иш юритишдан манфаатдор. Биз бу давлатга анчадан буён сармоя киритамиз. Авиация, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилинади. Бу режаларнинг салоҳияти жуда юқори, деган фикрдамиз. Биз мамлакатлараро алоқалар кенгайиб бораётганини, муносабатлар мустаҳкамланаётганини кўришни истардик.

Ҳамкорлик йилларида АҚШ Қозоғистон иқтисодиётига жами 50 миллиард доллар атрофида сармоя киритди. Миллий банк маълумотларига қараганда, 2018 йилда Америка инвестициялари рекорд даражага кўтарилди ва 5 миллиард 340 миллионни ташкил қилди.

ДЭВИД ХЕЙЛ, АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ СИЁСИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ:

- Ҳаммамиз Буюк Ипак йўлининг бой тарихини биламиз. Унинг кенг географиясини ҳам. Шунинг учун бу минтақа стратегик муҳим. Асосий масала – нимани танлаш, деган саволда. Қозоғистоннинг танлаш имкони бўлиши жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Давлат биргина мамлакат инвестицияларига боғланиб қолмаган, аксинча, турли манбалар ичидан танлай олади.

Фото: Казинформ