Қозоғистон қўшни давлатларга трансформатор экспортини кенгайтириш ниятида

Қозоғистон қўшни давлатларга трансформатор экспортини кенгайтириш ниятида

Қозоғистон қўшни давлатларга трансформатор экспортини кенгайтириш ниятида. Чимкент шаҳридаги трансформатор жиҳозлари ишлаб чиқарувчи завод Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган корхона ҳисобланади. Бу ерда 110 дан 500 киловаттгача кучланишга эга бўлган электротехник ускуналар ишлаб чиқарилади. Завод ишлаб чиқариш қуввати – йилига 120 трансформатор. Корхона ички эҳтиёжни қондириш билан бир вақтда ташқи бозорларга ҳам чиқиш ниятида. Мазкур заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизи чет элларга жўнатилиши кутиляпти. Харидорлар аввало МДҲ мамлакатларидан бўлиши режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа умумий қиймати 19 миллиард тенгени ташкил қилди.

ЕРКЕБУЛАН ИЛЬЯСОВ, ЛОЙИҲА РАҲБАРИ:

- Маҳсулотимизни биз биринчи навбатда Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистонга жўнатишни режалаштирганмиз. Масофа яқинлиги туфайли етказиб бериш кўп вақт олмайди. Маҳсулотимиз сифати эса энг юқори талабларга мувофиқ келади.

Фото: vera.kz