ЕОИИ давлатлари савдо тўсиқларини бартараф этмоқда

ЕОИИ давлатлари савдо тўсиқларини бартараф этмоқда

Евроосиё Иқтисодий комиссияси томонидан жорий йилда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги 17 та савдо тўсиғи бартараф этилди. Таъкидлаш жоизки, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва барча иштирокчи мамлакатлар манфаатларини муҳофаза қилиш ташкилот устувор мақсадларидан. Иттифоқ чегаралар ортидаги бозорларида умумий рақобат қоидалари бузилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шуни ҳам айтиш керак, жорий йилда Қозоғистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларига экспорти 16 фоизга, импорти 9 фоизга ортди.

СЕРИК ЖУМАНГАРИН, ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ КОМИССИЯСИ РАҚОБАТ ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ СОЗЛАШ КОМИССИЯСИ КОЛЛЕГИЯСИ АЪЗОСИ:

- Ўтган давр мобайнида 40 дан ортиқ ариза келиб тушди. Биз уларнинг ҳар бири бўйича таҳлил ўтказамиз. Бизда юмшатилган ҳуқуқ ва таклифлар тартиби жорий қилинган. Биринчи навбатда камчиликка йўл қўйган томонга уни тузатишни таклиф қиламиз. Агар томон розилик билдирса – иш ёпилади. Акс ҳолда тергов ишлари юритилади, кейин иш очилади ва жазо белгиланади.

Фото: verelq.am