Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4,3 фоизгача ўсгани кузатилди

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти жорий йил 8 ойи мобайнида 4,3 фоизгача ўсгани кузатилди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, иқтисодиёт ўсишининг асосий факторларидан бири – инвестициявий фаолликнинг ошиши. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо, саноат соҳасида инвестиция ҳажми ортгани кузатилди. Тегишли маҳкамадан олинган маълумотга кўра, ўсиш суръати жадаллашиши оқибатида етакчи халқаро рейтинг агентликлари Қозоғистон суверен кредит рейтингини инвестициявий жозибадор даражада кўрсатиб ўтди. Moody's (МУдис) агентлиги эса ўз прогнозини барқарордан ижобийга ўзгартирди. 

МАДИЯР КЕНЖЕБУЛАТ, ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ЕТАКЧИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Аввалига Миллий иқтисодиёт вазирлиги 2019 йилда жами 3,8 фоиз ўсиш бўлишини тахмин қилганди. Ҳозир эса жорий йил 8 ойи якунлари сарҳисобидан сўнг унинг кутилганидан анча илдамроқ давом этаётгани кузатилди. Сўнгги икки йил мобайнида инвестиция кўзланганидан кўра анча жадал суръатларда кириб келяпти. Ўтган йили асосий капиталга қўйилган инвестиция ҳажми амалда 17,5 фоизга ошгани кузатилди. Жорий йил 8 ойи давомида эса у яна 10,7 фоизга ўсди.

Фото: teleskop-by.org