Мурожаат-2019: Агросаноат комплекси ривожлантирилади

Мурожаат-2019: Агросаноат комплекси ривожлантирилади

2020 йилгача Қарағанди вилоятида 28 минг гектар суғориладиган ер мелиоратив ҳолати яхшиланади, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти эса 11 фоизга оширилади. Эслатиб ўтамиз, агросаноат комплексини ҳар томонлама ривожлантириш – республикада устувор йўналишлардан бири. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ўз Мактубида таъкидлаб ўтган. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, мамлакат нафақат ички бозорни таъминлаш, балки ташқи бозорда ҳам талаб юқори бўлган органик ва экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун катта салоҳиятга эга.

ЕРЛАН КОШАНОВ, ҚАРАҒАНДИ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ:

Хусусий инвестиция киритилиши қишлоқ хўжалиги ривожига ёрдам беради. Биз чорвачилик, қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида катта лойиҳаларни амалга оширишимиз керак.

Агросектор улкан имкониятларини Халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендкович ҳам эътироф этади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик етиштирувчиси ва экспортчиси ҳисобланади, шу боис мамлакатлар агросаноат комплексини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик, мувофиқликни ривожлантириши, шунингдек, кичик ва ўрта фермер хўжаликларига инвестиция жалб этиш, улар позициясини кучайтириши керак.

НИКИТА МЕНДКОВИЧ, ХАЛҚАРО ИШЛАР БЎЙИЧА РОССИЯ КЕНГАШИ ЭКСПЕРТИ:

Бу мамлакатда одамлар бандлигини таъминлаш борасида муҳим ресурс ҳисобланади. Улар ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди, бундан ташқари, бу мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Қозоғистон МДҲ давлатларига қатор муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бераётган экспортчи давлат ҳисобланади, мамлакат миллий қудратини мустаҳкамлаш, кучайтириш учун бу мақомни сақлаб қолиш муҳим.

Фото: aktobetv.kz