Ўсимлик мойи экспорт ҳажми ошди

Ўсимлик мойи экспорт ҳажми ошди

Жанубий Қозоғистон вилоятида ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ҳажми 2 ярим бараварга ошди. 2018 йилда минтақада ушбу маҳсулот 13 минг тонна чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 32 минг тоннадан кўпроқ.  Хом ашё фақат маҳаллий катта ер эгаларидан эмас, балки Ақмўла ва Қўстанай вилоятларидан ҳам етказиб берилади. Зиғир, кунгабоқар ва рапс мойлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёрланади. Бу маҳсулотларнинг барчаси Хитойга экспорт қилинади. Масалан, ушбу корхона йилига 365 минг тонна мой олинадиган ўсимликларни қайта ишлайди.

ТАЛГАТ НАУРИЗБАЕВ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ: 

- Ҳозирга келиб завод 7600 тонна рапс мойи ва 19500 тонна кунжара экспорт қилган. Корхона ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳозирда силос сақланадиган 5 та жой қурилмоқда. Сиғими - 25 минг тонна. Эслатиб ўтамиз, умумий хорижий сармоя 5,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган эди.

Фото: inbusiness.kz