Қозоғистон Россия дарёлари орқали юк ташиш ҳажмини оширади

Қозоғистон Россия дарёлари орқали юк ташиш ҳажмини оширади

Қозоғистон Россия дарёлари орқали юк ташиш ҳажмини оширади. Демак, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ҳам ортади. Бу Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг кемасозлик тўғрисидаги Битими кучга киргач, амалга ошади. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат жорий йилнинг 1 февраль куни Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида имзоланган. Қозоғистон транспортчилари уюшмасида таъкидланишича, шу келишувга мувофиқ эндиликда Россия сув йўллари орқали ўтиш учун рухсатнома олиш муддатлари қисқаради. Таъкидлаш жоизки, авваллари бунинг учун 6 ойгача вақт керак бўлган.

ЕРЛАН АБСАТОВ, «KAZLOGISTICS» ҚОЗОҒИСТОН ТРАНСПОРТЧИЛАРИ УЮШМАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

– Кемасозлик тўғрисидаги битимда қ вакил қилинган орган томонидан арорқабул қилинишига келишиб олдик. Ва бу қарор вакил қилинган орган томонидан 10 календарь куни ичида қабул қилинади, яъни бу тартибни сезиларли даражада соддалаштирдик.

Экспертлар фикрича, кемасозлик тўғрисидаги битим, биринчи навбатда, 2023 йилгача Иртиш трансчегара дарёси ва Урал-Каспий сув ҳавзаси бўйлаб юк ташиш ҳажмини оширишга имкон туғдиради.

ЕРЛАН АБСАТОВ, «KAZLOGISTICS» ҚОЗОҒИСТОН ТРАНСПОРТЧИЛАРИ УЮШМАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

– Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2023 йилгача Урал-Каспий сув ҳавзаси орқали юк ташиш ҳажмини 55 мингдан 350 минг тоннагача оширишни режалаштиряпмиз. Қозоғистон ва Россия ўртасида Иртиш дарёси орқали юк ташиш ҳажми 500 минг тоннагача етказилади. Шунингдек, транзит имкониятларидан фойдаланиб, Россиядан Қозоғистон орқали транзит билан Иртиш дарёси орқали Хитойга юк ташиш ҳажмини ҳам 500 минг тоннага етказамиз. Қолаверса, бу бизга Обь дарёси орқали Карск денгизига чиқиш имконини беради.

Шунингдек,  истиқболда Қора ва Ўрта ер денгизлари портларига юк ташиш ҳажмини 300 минг тоннагача етказиш кўзда тутилган. Ҳозир Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо иштирокчи мамлакатлар битим кучга кириши учун давлатлар ичкарисида амалга ошириладиган зарур тадбирларни кўришмоқда.

Фото: kazlenta.kz