Алматида голланд технологияси бўйича қаттиқ турдаги пишлоқ ишлаб чиқарилади

Алматида голланд технологияси бўйича қаттиқ турдаги пишлоқ ишлаб чиқарилади

Алмати вилоятидаги сут заводи голланд технологияси бўйича қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқара бошлади. Янги йўналишни йўлга қўйиш 42 миллион давлат субсидияси ҳисобига амалга оширилди. Тез орада корхона яқин хорижий давлатларга маҳсулот экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.   

Бекзат Масимов - завод бош технологи. Унинг вазифаси - пишлоқ етилишининг барча босқичларини назорат қилиш. Ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши ўзлаштирилганидан бошлаб, бу ерда 60 тоннадан ортиқ маҳсулот чиқарилади.

БЕКЗАТ МАСИМОВ, ТЕХНОЛОГ:

– Биз Алмати вилояти бозорига пишлоқ етказиб берамиз. Маҳсулотни фақат Қозоғистонга эмас, балки хорижга ҳам чиқаришни режалаштиряпмиз. 

Заводда кунига 150 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади: қурут, ёғ, творог, кефир шулар жумласидан. Маҳсулотлар фақат янги соғилган сутдан тайёрланади.

ДАНИЯР РАКИШЕВ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖЕРИ:

- Биз 6 та йирик фермер хўжалиги билан ишлаймиз. Улар суткасига 15-20 тонна сут етказиб беради. Ҳозир бошқа минтақалар билан ишлаяпмиз. Қўшимча тарзда 5 тонна пишлоқ етказиб бериш бўйича бошқа шартномалар ҳам имзоладик. 

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини ошириш - заводда биринчи рақамли вазифа. Мутахассислар яқин вақт ичида таклифдан талаб ошиб кетишига ишонч билдирмоқда.

Фото: komiinform.ru