Келгуси йилда Қозоғистон 7 миллион тонна ғалла ва ун экспорт қилади

Келгуси йилда Қозоғистон 7 миллион тонна ғалла ва ун экспорт қилади

Келгуси йилда Қозоғистон етти миллион тонна ғалла ва ун экспорт қилади. Соҳа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозир республикада янги ҳосилни етказиб бериш бўйича тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Логистикани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича штаб тузилган. Ҳозирги пайтда мамлакатнинг барча ҳудудида ғалла ўрим-йиғими давом этяпти. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозиргача ғаллакорлар томонидан 4 миллион гектардан кўпроқ майдондаги ғалла ҳосили йиғиштириб олинган. Бу ҳудуддаги умумий ғалла майдонининг 32 фоизга яқинини ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ғалласининг асосий экспорт йўналиши, бу – Россия, Хитой, Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлари.

РИНАТ АКБЕРДИН, «ОЗИҚ-ОВҚАТ ШАРТНОМА КОРПОРАЦИЯСИ» АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

-  Қозоғистон Хитойга экспорт қилаётган ғалла ва ун ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2016 йилда 300 минг тонна атрофида, 2018 йилда эса 600 минг тонна маҳсулот экспорт қилганмиз. Бугунги кунда ҳам корпорациянинг амалдаги шартномалари мавжуд. Шунга кўра, ғалла ва ун маҳсулотлари Хитой давлатига пешма-пеш жўнатиб турилибди.  Бундан ташқари, 2020 йилда йил давомида барқарор равишда буғдой етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.

Фото: ikar.ru