Ақтауда Ўзбекистон бош консулхонаси очилди

Ақтауда Ўзбекистон бош консулхонаси очилди

Жорий йил якунига қадар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товар айланмаси ҳажмини 4 миллиард АҚШ долларигача етказиш режалаштирилмоқда. Ақтауда қўшни республика бош консуллиги очилиши шубҳасиз ҳамкорликнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Манғистау вилоятининг транзит имкониятлари минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, йўловчи ташиш ҳажмини ошириш ҳамда туризм соҳасидаги ўзаро муносабатларда муҳим аҳамият касб этади. Яқиндагина ишга туширилган “Бейнеу-Ўзбекистон чегараси” автомобиль йўли Ўзбекистон товарлари Қозоғистон денгиз портлари орқали  Россия ва Кавказ давлатлари бозорига қисқароқ муддатларда чиқишини таъминлайди. Очилаётган консуллик ходимлари Ўзбекистон фуқароларига барча ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак берадилар.

САИДИКРОМ НИЁЗХЎЖАЕВ, ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Ақтау Қозоғистоннинг денгиз дарвозаси саналади. Тўлиқ юк оқими, денгиз юк оқими бу ердан ўтади ва бу жой Ўзбекистон товарларининг Қозоғистон орқали бошқа давлатларга чиқишида қисқа йўл саналади. Дастурда Ўзбекистонга ўтиш пунктларини замонавийлаштириш кўзда тутилган ва табиийки, товар оқими ҳаракатланганда, аҳоли ҳам қатнайди, инвесторлар бир-бири билан мулоқотда бўлади. Бош консуллигимиз ҳам бу ишларда ёрдам беради.

Фото: inform.kz